Навоийда тадбиркорлардан олиб келинган ортиқча маблағ қайтариладиган бўлди

    Юртимизда иссиқхоначилик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлар сони кўпайиб бормоқда. Иссиқхоналарда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нафақат ички бозорларга етказиб берилади, шунингдек, чет давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.

    Бироқ бу иссиқхоналар учун зарур бўлган иссиқлик энергиясини етказиб беришда тадбиркорлар манфаати бузилаётгани юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитасига кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

    Жумладан, Навоий вилоятида 150 гектардан ортиқ ер майдонига иссиқхоналар қурилган бўлиб, у ерда фаолият юритаётган тадбиркорларга “Навоий ИЭС” AЖ томонидан ишлаб чиқилган 1 Гкал иссиқлик энергияси белгиланган нархларда, яъни 166,1 минг сўмдан эмас, балки ўртача 227,5 минг сўмдан ёки 37 фоизга қиммат нархда етказиб берилгани натижасида 70 нафардан зиёд тадбиркордан қарийб 8 миллиард сўмлик ортиқча маблағ олиб келинган.

    Мазкур масала бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини тиклаш бўйича кўрилган чоралар натижасида асоссиз ундирилган маблағларни тадбиркорларга қайтариш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Қўмитанинг бу ҳақдаги қарорлари Навоий туманлараро маъмурий суди томонидан қаноатлантирилди. Энди суд қарори ишончли ижро қилинса тадбиркорларга ортиқча тўлаган маблағи қайтариб берилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates