Улар Валь-де-Луар минтақасидаги Ла-Рош-Котар ғорида чизилган бўлиб, уларнинг ёши 57 минг йилдан ошади.
Маълум бўлишича, ғор тахминан 57 минг йил аввал, яъни минтақага Homo sapiens одамлари келишидан анча олдин чўкинди моддалар тўпланганлиги сабабли тўсилиб қолган. Мазкур ғордан топилган тош қуроллар ҳамда қоятош расмлари неандерталларнинг ижод маҳсули эканидан далолат бермоқда.
Ҳозирча расмларда ифодаланган шаклларнинг маъно-мазмунини тушунишнинг имкони бўлмади, деб хабар беради lenta.ru.