2022 йилги давлат дастурига асосан, табиий газ таъминоти тизимини ислоҳ қилиш ва рақобат бозорини босқичма-босқич шакллантириш тўғрисида президент қарори лойиҳаси тайёрланади.
Лойиҳада қуйидагилар белгиланади:
1. «Ўзтрансгаз» АЖни фақат газни транспортировка қилиш билан шуғулланувчи компанияга айлантириш;
2. «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ташкилий-ҳуқуқий тузилмасини дунёнинг етакчи нефть-газ компаниялари стандартларига мувофиқлаштириш, бунда жамият тасарруфидаги корхоналарда кооперация ва аутсорсинг хизматларини жорий этиш;
3. Октябрь ойига қадар «Ҳудудгазтаъминот» АЖ фаолияти йўналишларига хусусий операторларни жалб қилиш бўйича асосий талаблар белгиланади. Бу талаблар, хусусан, суюлтирилган газни аҳолига етказиб бериш ва табиий газни истеъмолчиларга етказиб бериш тизимларига оид бўлади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.