Ташриф Туризм қўмитаси томонидан «Непутевые заметки» теледастурининг навбатдаги сонини Ўзбекистонда тасвирга олиш мақсадида ташкил этилди.
Бутун дунё бўйлаб 10 миллиондан ортиқ томошабинларни қамраб олган теледастур ижодкорлари Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, тарихи, маданияти ва гастрономиясини нафақат рус, балки хорижий томошабинлар орасида кенг тарғиб этиш мақсадида, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг тарихий ва замонавий диққатга сазовор жойлари, маданий мерос объектлари, ҳунармандлар, миллий таомларимиз ва анъаналаримиз билан яқиндан танишди.
Шу билан бирга, хорижий меҳмонларга юртимизда туризм соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, ҳамда сайёҳлар учун яратилган кенг имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.