Нодирбек Абдусатторов Рамешбабу Праггнанандҳаага имкониятни бой берди

    Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида классик шахмат бўйича йирик халқаро мусобақа — "Superbet Chess Classic Romania-2025" давом этмоқда. Мукофот жамғармаси 350 минг АҚШ долларини ташкил этади.

    Ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов мусобақанинг 2-турида оқ доналарда амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши баҳс олиб бориб, дуранг натижага эришди.

    3-турда эса Нодирбек қора доналарда ҳиндистонлик иқтидорли шахматчи Рамешбабу Праггнанандҳаага қарши ўйнаб, афсуски, имкониятни бой берди.

    Бугун, 10 май куни бўлиб ўтадиган 4-турда ҳамюртимиз яна қора доналарда ўйин ўтказади — бу сафар у америкалик кучли шахматчи Фабиано Cаруанага қарши баҳс олиб боради.

    Мусобақа жами 9 турдан иборат бўлиб, 16 майга қадар давом этади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates