Нодирбек Абдусатторов халқаро турнирда ғолиб бўлди

    Спорт 7 апрел 2023 1183

    Нодирбек финалда Франциялик Максим Вачиер-Лагравени 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва турнир ғолибига айланди. 8 апрель куни у Гранд финал учрашувида дона суради.

    Германияда онлайн тарзда ўтказилган «Chessable Masters» халқаро турнирининг 2-дивизиони баҳслари якунланди. Мусобақада иштирок этган Нодирбек Абдусатторов ўз дивизионида етакчи бўлди.

    Нодирбек финалда Франциялик Максим Вачиер-Лагравени 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва турнир ғолибига айланди. 8 апрель куни у Гранд финал учрашувида дона суради.

    Мусобақа давомида Абдусатторов Аниш Гири, Аржун Эригаиси каби жаҳон шахмати юлдузларини мағлуб этди.

    Маълумот учун, «Чессабле Мастерс» халқаро турнири ўйинлари 3 та дивизионда ўтказилмоқда. Турнирнинг 1-дивизионида Магнус Карлсен, Уэслей Со, Фабиано Каруана, Ҳикару Накамура ва бошқа кучли шахматчилар ғолиблик учун дона сурмоқда. Мусобақа соврин жамғармаси 1 миллион 410 минг АҚШ долларини ташкил этади.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates