Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда. Ҳамюртимиз 1-турда россиялик Ян Непомняшийга қарши дона сурди ва ғалабага эришди. 2-турда эса америкалик Уэсли Со таслим этилди.
У энди навбатдаги ўйинини исландиялик Хйёрвар Стейн Гретарссонга қарши ўтказади. Гуруҳда ғолиб бўлган шахматчи ярим финалда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.
Маълумот учун, мусобақанинг мукофот жамғармаси 400 минг АҚШ долларини ташкил этади.