Нодирбек бугун энг яқин таъқибчиси билан ўйнайди, Жавоҳир ҳам мезбонга қарши

    Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳридаги "Tata Steel Chess-2023" турнири ўзининг энг қизғин палласига кириб улгурди.

    Бир кунлик танаффусдан сўнг бугун мусобақа доирасида Нодирбек Абдусатторов энг яқин таъқибчиси, нидерландиялик Аниш Гири билан қора доналарда ўйнайди. Айни пайтда шахматчилар 1 ва 2-ўринни эгаллаб туришибди. Абдусатторов 7, Гири эса 6,5 очкога эга.

    "Челленжер" гуруҳида эса Жавоҳир Синдаров мезбон Мак Вармердамга қарши дона суради. Айни пайтда Синдаров 6,5 очко билан ўз гуруҳида 3-ўринни банд этган. Унинг бугунги рақиби эса 4,5 очко билан 10-ўринга жойлашган.

    Эслатиб ўтамиз, ўйинлар Тошкент вақти билан соат 18:15 да бошланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates