Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ўтказилган рейд давомида шаҳарнинг Гулбоғ МФЙ ва Азим ота чегара ҳудудида ходимлар кеч соат тахминан 19:30да фуқаро У.С. ўзига тегишли бўлган ов қуроли ёрдамида муҳофаза қиладиган ҳудудда 1 дона “қирғовул“ (фазан) ноқонуний овлагани аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан МЖТКнинг 90-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома тузилди ҳамда жарима чораси қўлланилди.
Шунингдек, ов қуроли Ангрен шаҳар Ички Ишлар бўлимига топширилди.