Норин дарёси устига янги кўприк қурилишига тамал тоши қўйилди

    Уйчи тумани орқали  Учқўрғон ва Норин туманларини Наманган шаҳри билан боғловчи 17,5 км.ли янгийўл ва Норин дарёси устида 482 метрлик кўприк қурилмоқда.

    Мазкур лойиҳа Республика йўл қурилиш дирекцияси буюртмачилигида бош пудратчи “Тошкент кўприклардан фойдаланиш” ДУК томонидан амалга оширилади. Жами объектнинг қиймати 184,9 млрд сўмни ташкил этади.

    Таъкидлаш жоиз, ушбу лойиҳа шарофати билан Уйчи, Норин туманларида транспорт тирбандликлари ва келгусида юзага келиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисалари олди олиниб, 100 дан зиёд МФЙларда яшовчи 450 минг аҳоли ва 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратилади.

    Тамал тоши қўйишга бағишланган тантанали маросимда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов сўзга чиқиб, ушбу кўприкнинг аҳамиятига эътибор қаратди. Бу йўл ва кўприк халқимизга узоқ йиллар хизмат қилишини тилади.

    Жонлиқ сўйилиб, янги кўприк қурилишига нуронийлар иштирокида "оқ фотиҳа" берилди.

    Вилоят раҳбари ҳамда нуронийлар томонидан кўприк қурилишига дастлабки тамал тоши қўйилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates