"Notcoin" сотишни ваъда қилган фирибгар ушланди

    Бухоролик йигит "Notcoin" сотишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан ўзганинг банк картасидаги пулларини ўзлаштириб олди.

    Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 21 ёшли фуқаро Ҳ.Ж. ўзининг банк картасидаги 1.400.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилгани ҳақида ИИОга мурожаат қилган.

    Мурожаатга асосан тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилоятида яшовчи 18 ёшли Ф.Э. содир этганлиги аниқланди.

    Маълумотларга кўра, гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган, Ф.Э., Телеграм мессенжери орқали Ҳ.Ж. билан гаплашиб, унга "Notcoin" сотиб олишини айтган ва уни қизиқтириб, тўловни олдиндан амалга ошириши кераклигини айтган ҳолда 1.400.000 пулларини ўзининг банк картасига ўтказиб олгандан сўнг ёзишмаларни ўчириб юборган ва мазкур пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Ф.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 моддаси 3 қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 3 қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates