Нукус шаҳрида Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда

    Бизнес 10 сентябр 2024 691

    Жорий йилнинг 9-11 сентярь кунлари Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари Федерацияси бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилмоқда.

    Ташриф доирасида қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, логистика, таълим, қурилиш ҳамда туризм соҳаларида иш юритувчи 150 га яқин икки давлат ишбилармон доира вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес форуми ҳамда В2В форматидаги икки томонлама учрашувлар ташкил этилди.

    Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги товар айланмаси 2023 йил ҳолатига кўра, 691,5 млн долларни ташкил этади. Ҳиндистон давлатига амалга оширилган экспорт ҳажми 36,5 млн доллар, импорт ҳажми 655,1 млн доллардан иборат.

    Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов ҳамда Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва муҳтор элчиси Смита Пант ва Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари Федерацияси бош маслаҳатчиси Манаб Мажумдар ўз нутқилари билан очиб берди.

    Форум доирасида икки давлат вазирлик, идора ва ташкилот вакиллари Ўзбекистон ҳамда Ҳиндистон давлатининг савдо-иқтисодий муносабатларини ривожлантириш бўйича тадбиркорликнинг кенг истиқболлари намойиш этилган тақдимот билан қатнашди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates