19-20 сентябрь кунлари Тошкент ва Хоразмда Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумлари бўлиб ўтади

    Жорий йилнинг 19-20 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ва Хоразм вилоятида Ўзбекистон-Эрон қўшма бизнес-форумлари ўтказилади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

    Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, мамлакатимизнинг Теҳрондаги элчихонаси, Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳамда Эрон Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси ва Эрон элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда

    Бизнес-форумларда иштирок этиш мақсадида Эрон Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси президенти Самад Ҳасанзадеҳ бошчилигидаги 60 дан зиёд йирик ва етакчи компаниялар раҳбарлари Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

    Эрон делегацияси бизнес-форумда иштирок этиш билан бир қаторда мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идораларида учрашувлар ўтказишни ҳамда эркин иқтисодий саноат зоналарига ташриф буюришни режалаштирган.

    Тадбир доирасида саноат, инновация, қишлоқ ва сув хўжалиги, озиқ-овқат, балиқчилик, қурилиш материаллари, дори-дармон ва фармацевтика, тўқимачилик, логистика ва муҳандислик соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинади.

    Шунингдек, форум давомида Эрон бизнес доиралари вакиллари ва Хоразм вилояти ҳамда Тошкент шаҳри ишбилармонлари ўртасида В2В форматдаги учрашувлар бўлиб ўтади.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates