Жумладан таниқли журналист Жоанна Лиллис воқеаларни ёрита олмаётгани, техникалари олиб қўйилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бу хабарлар фейк.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов ижтимоий тармоқларда, айниқса халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари вакиллари ўртасида Нукусда хорижий журналистларга воқеаларни ёритишга тўсқинлик қилинаётгани ҳақида хабарлар фейк эканлигини шундай таъкидлайди:
«Мен жойдаги комендатура вакиллари, шунингдек, таниқли журналист Жоанна Лиллис хоним билан боғландим. У ҳеч қандай муаммо йўқлигини, фаолият олиб бораётганини билдирди.
Ўзбекистон очиқлик ва ҳуқуқийлик принципларига содиқ мамлакат сифатида шаклланмоқда, ва бу қувонарли», — деб ёзган Б. Бекмуродов Telegram-каналида.