ОАВ: Покистондаги терактлар оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди

    Белужистон вилоятининг (Покистон) турли ҳудудларида содир этилган терактларда камида 50 киши, жумладан, ҳарбийлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда Dawn газетаси хабар бермоқда.

    Унга кўра, ҳужумлар 25 август куни кечқурун бошланган ва Покистон армиясининг Мастунг, Калат, Пасни ва Сунцар шаҳарларидаги чақирув марказлари ва полиция бўлимларига қаратилди. Бундан ташқари, кун давомида Сиби, Панжгур, Турбат, Бела ва Кветтада террорчилик ҳаракати қайд этилди. Нашр Мусахайл туманида содир бўлган ҳолатга алоҳида эътибор қаратди: у ерда қуролланган шахслар шаҳарлараро магистрални тўсиб қўйишди. Экстремистлар автобуслар, микроавтобуслар ва юк машиналарини тўхтатиб, кейин ҳайдовчилар ва йўловчиларни отиб ташлади, 23 киши ҳалок бўлди.

    Ҳужумлар учун жавобгарликни Покистонда тақиқланган Белужистон озодлик армияси гуруҳи ўз зиммасига олди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates