ОАВ: Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учирди

    Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Корея Республикаси штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб, Yonhap хабар берди.

    Агентлик снаряд тури ва унинг масофаси ҳақида маълумот бермаяпти. Қайд этилишича, ҳозирда Жанубий Корея ҳарбийлари вазиятни таҳлил қилмоқда.

    Ўз навбатида, НКК Япония қирғоқ қўриқлаш хизматига таяниб, ракета мамлакатнинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарида сувга тушиб кетганини қўшимча қилди. Ракета учирилиши оқибатида етказилган зарар ҳақида маълумот йўқ, деб хабар беради report.az.