ОАВ: Ходейдадаги радиостанция биносига қилинган ҳужум қурбонлари сони 14 нафарга етди

    30 дан ортиқ киши эса жароҳат олди, деб хабар берди Al Masirah телеканали.

    АҚШ ва Британия ҳаво кучларининг Ҳудейда шаҳрида ҳусийларнинг “Ансор Аллоҳ” ҳаракати назорати остидаги радиостанция биносига уюштирган зарбаси туфайли ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди, 30 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда ҳусийларга тегишли Al Masirah телеканали хабар берди.

    Жума куни кечқурун АҚШ ва Буюк Британия Ямандаги ҳуcий нишонларига ҳужум қилди, деб хабар беради tass.ru. Al Masirah хабарига кўра, зарбалардан бири Ал-Хок ҳудудида жойлашган радиостанцияга берилган. Дастлаб икки киши ҳалок бўлгани ва ўн киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди.