Бу ҳақда Ливаннинг LBCI ахборот портали манбаларга таяниб хабар берди.
Манбалар Холид Машал ҳаракат раҳбари вазифасини бажарувчи ролини ўз зиммасига олганини ва энди гаровга олинганларни озод этиш бўйича музокараларда иштирок этаётган асосий томонлар билан барча алоқалар учун масъул эканини тасдиқлади, деб хабар беради report.az.
Манбалар, шунингдек, “ҲАМАС раҳбарияти Туркия, Қатар ва Миср расмийларини Тел-ал-Султондаги операция оқибатида Синварнинг ўлими ҳақида хабардор қилган ва унинг ўлдирилишидан кейин асирларни алмашиш ва урушни тугатиш бўйича музокаралар олиб борилиши янада қийинлашишини таъкидлади”, деб ёзади портал.