Ўғитлар ва пестицидлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришда Хитой билан ҳамкорлик ўрнатилади

    Агросектор 20 апрел 2023 1340

    Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Хитой Халқ Республикаси «Jiangsu Greenscie Chemical» компанияси делегацияси билан учрашди.

    Учрашув қатнашчилари Ўзбекистон Республикасида ХХР ва учинчи мамлакатларга экспорт қилиш учун мева-сабзавот маҳсулотларини сифатли етиштириш мақсадида ўғитлар ва пестицидларни халқаро стандартлар асосида сертификатлаш муҳим аҳамиятга эгалигини қайд этдилар. Шундан келиб чиқиб, ўғитлар ва пестицидлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва ушбу тармоққа инвестициялар жалб этишга оид чора-тадбирлар муҳокама этилди.

    Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси иқлим-тупроқ шароитларига ниҳоятда мослаштирилган ўғитлар ва пестицидлар бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш; ўғитлар самарадорлигини аниқлаш учун кўргазма участкаларини ташкил этиш; ўғитлар ва пестицидлар бозорини тартибга солишда Хитой тажрибасини ўрганиш; шунингдек Хитой инвестицияларини жалб этган ҳолда ўғитлар ва пестицидлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни ўрнатиш таклифи кўриб чиқилди.

    Томонлар ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича биргаликда ишлашга келишиб олдилар, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates