Тадбирда Олмалиқ кон-металлургия комбинати масъуллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва бир гуруҳ жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Шунингдек, тадбирда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш, стратегия ва операцион самарадорлик, корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш, барқарор ривожланиш (ESG), рақамлаштириш каби йўналишларда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Сунъий интеллект тизимларини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини ошириш мақсадида “Қалмоққир” ва “Ёшлик-I” конларида кон-транспорт бошқарув тизими доирасида маъдан ўлчамларини, экскаватор ковшининг тишларини назорат қилиш ҳамда ҳайдовчиларнинг чарчоқларини кузатиш функционаллари ишга туширилди, — дейди “Олмалиқ КМК” АЖ Рақамлаштириш департаменти директори в.б. Азиз Розиқулов. — Шунингдек, мис бойитиш фабрикасида маъданни бойитиш жараёнида видео аналитика Машина кўз назорати пилот лойиҳаси жорий этилмоқда.
Хавфли ишлаб чиқариш цех ва ҳудудларда корхона ходимларини меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, шахсий ҳимоя воситалари билан фойдаланиш ҳамда ёнғинларини аниқлаш учун 2900 дан зиёд видеокузатув камерали орқали видео таҳлил пилот лойиҳалари ҳам олиб борилаётгани ҳам таъкидланди.
ОКМК нафақат самарали, балки узоқ муддатли истиқболда барқарор ва рақобатбардош бўлиши учун корхонада Трансформация, ESG тартиби ва халқаро рейтинглар лойиҳа офиси ташкил этилган, — дейди “Олмалиқ КМК“ АЖ Халқаро рейтинглар ЭСГ ва трансформация бўйича лойиҳа офиси ЭСГ бўлим бошлиғи Рустам Аҳмедов. — Шунингдек, комбинат 56 балл билан Sustainable Fitch томонидан учинчи даражали экологик рейтингга эга бўлди. Бу Ўзбекистондаги тармоқ корхоналари орасида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Таъкидланишича, бугунги кунда Олмалиқ кон-металлургия комбинати “масъулиятли мис ишлаб чиқарувчи“ сифатида The Copper Mark халқаро сертификатлашдан ўтмоқда. Бу маҳсулотларнинг Европа бозорида рақобатбардошлигини таъминлайди ва экологик йўналтирилган инвестицияларни кўпроқ жалб қилиш имконини беради.
Зулхумор АКБАРОВА
Реклама