Олимлар дунёдаги ер ости сувлари заҳираларини ҳисоблаб чиқишди

    Олимлар дунёдаги ер ости сувлари заҳираларини баҳолашди.

    Тадқиқот бош муаллифи Дебра Перроненинг таъкидлашича, уларнинг 1700 дан ортиқ сувли қатламларни қамраб олган тадқиқоти ер ости сувлари сатҳининг дунёдаги энг йирик таҳлили бўлди.

    Уч йил давомида олимлар сўнгги 100 йил ичидаги 1,5 миллион қудуқдаги миллионлаб сув сатҳи ўлчовларидан олинган маълумотларни тўплашди ва таҳлил қилишди.

    Ер ости сувлари сатҳи 71 фоиз сувли қатламларда пасайиб, қуриб кетиш тезлиги ошмоқда. Муаммо айниқса қурғоқчил ва ярим қурғоқчил ҳудудларда кескинлашмоқда.

    Сувли қатлам тизимларининг 16 фоизида ер ости сувлари даражаси барқарорлашган ёки тикланган. Ушбу ижобий мисоллар саъй-ҳаракатлар орқали ўта салбий тенденцияларнинг олдини олиш мумкинлигини кўрсатди, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates