Прогноз қилинган ўсиш 77 фоиз ёки тахминан 35 миллион саратон касаллигига чалиниш билан боғлиқ янги ҳолатлар. Ўз навбатида олимлар бу касалликни келтириб чиқарувчи омилларни айтиб ўтишди.
“Ҳавонинг ифлосланиши, айниқса чиқинди газларидаги майда заррачалар ўпкага чуқур кириб, альвеолалар деб аталадиган, кислород ва карбонат ангидрид алмашинадиган майда ҳаво қопларига етиб бориши мумкин. Бу ерда улар яллиғланишни келтириб чиқаради ва ҳужайралар фаолиятини бузади, саратонга олиб келади. Бу ўпканинг ҳимоя механизмлари тасодифан ўсма шаклланишига олиб келиши мумкин бўлган занжирли реакцияни қўзғатадиган нозик, аммо хавфли жараён”, дейди тадқиқотчилар.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, бунда атмосфера ифлосланишидан ташқари, аҳолининг ўсиши ҳам таъсир кўрсатади, чунки бу орқали саратон касаллигига чалиниш кўрсаткичи ҳам ортиб бормоқда.
Тамаки ва спиртли ичимликлар саратон пайдо бўлишига олиб келадиган омиллар сирасига киради, деб хабар беради korrespondent.net.