“Олтин фонд”га ёзиб олинаётган саҳна асарлари кўпаймоқда

    Маданият вазирлиги фаолиятининг ўтган йил якунлари ҳамда жорий йилга мўлжалланган режалари мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкиллаштирилган тадбирда вазир Озодбек Назарбеков ўтган йил давомидаги фаолияти юзасидан жамоатчиликка ҳисобот берди.

    Қайд этилишича, вазирлик томонидан республикамизда 12 та халқаро фестиваль ва конференция ташкил этилиб, хорижий давлатларда 35 та ижодий гастрол сафарлари амалга оширилган, республика бўйича ўтказилган 17 202 та концерт-томоша тадбирларида 9 млн 687 минг, театрларда уюштирилган 10 586 та спектакль сеанслари орқали 3 млн 203 минг нафар томошабин, “Ўзбекцирк” давлат муассасасиданинг 604 та цирк томошалари натижасида 42 минг нафар томошабин қамраб олинган.

    2023 йилнинг ўтган даврида тўлиқ жонли ижро асосида 110 та концерт-томоша тадбири ўтказилди, мазкур кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга кўпроқдир. Шунингдек, республикамизнинг 7 та ҳудудида, хусусан, Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Фарғона, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида “Маданият карвони” тадбирлари юқори савияда ташкил қилиниб, таниқли санъаткорлар томонидан аҳолига концерт дастури тақдим этиб келинмоқда.

    Ортда қолган йилда Навоий, Наманган ҳамда Қашқадарё вилоят қўғирчоқ театрлари учун янги бино қурилган бўлса, 7 та маданият маркази таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

    Президентимизнинг 2022 йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 2022-2024 йилларда туман (шаҳар) маданият ва туризм бўлимлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан махсус автотранспорт воситаси билан таъминланиши белгиланган эди. Шу муносабат билан жойлардаги маданият бўлимларига 110 та “Дамас”, бундан ташқари, давлат театрларига 15 та “Исузу” русумли юк транспорт воситалари тақдим этилди. Шу билан бирга, юқоридаги қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида маданият марказлари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари учун 6 мингдан ортиқ миллий мусиқа чолғу асбоби, 10 мингдан ортиқ ўқув-услубий қўлланма ва тавсиянома тақдим этилди.

    Кинематография соҳасида ҳам қатор амалий ишлар амалга оширилди, жумладан, 149 та киномаҳсулот – шундан 21 та бадиий фильм, 73 та ҳужжатли фильм, 10 та мультфильм, 9 та сериал, 36 та қисқа-метражли фильмлар яратилди.

    5 та хорижий давлат билан Англашув меморандумлари ва ҳамкорлик дастурлари имзоланиб, 4 та давлатда “Ўзбекистон маданияти кунлари” ҳамда Ўзбекистонда 4 та хорижий давлатнинг “Маданият кунлари” ташкил этилди.

    “Маданият ва маърифат канали” томонидан ҳозирги кунга қадар 9 та опера ва балет спектакллари “Олтин фонди”га ёзиб олинди. Бугунги кунда Маданият вазирлиги тизимида жами 368 та таълим муассасалари фаолият олиб бормоқда. Жумладан, 324 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 30 та ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаби, мактаб-интернатлари, 2 та коллеж ва 1 та техникум, 5 та олий таълим муассасаси ва уларнинг 4 та филиали ҳамда 2 та малака ошириш марказлари мавжуд. Мазкур таълим муассасаларида 110 минг 285 нафар ўқувчи-талабаларга 20 минг профессор-ўқитувчилар таълим бериб келмоқда. Шунингдек, 837 та маданият марказларида фаолият олиб бораётган тўгараклар сони 5 250 тага етказилиб, уларнинг қамрови 52 минг нафарга оширилди.

    Маданият соҳасидаги таълим муассасаларига мамалакатимиздаги истиқомат қилаётган аҳолининг барча қатламидаги ёшларни қамраб олишга эътибор қаратилган. Республикадаги барча вилоят ва уларнинг туманларида Маданият вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасалари фаолият юритади. Бу эса энг чекка ҳудуддаги иқтидор эгаларининг истеъдодини рўёбга чиқариш, уларни ўқитиш, истеъдодларини янада ривожлантиришга кўмак бермоқда.

    Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бутун дунёга маданиятимизни тараннум этишда уни ривожлантиришда албатта ҳукумат даражасида қабул қилинган Фармон ва қарорларнинг ўрни муҳим. Президентимизнинг “Республикада миллий аския ва қизиқчилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш ва соҳа вакиллари фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинганидан кейин:

    Марғилон шаҳрида вазирлик тизимида давлат муассасаси шаклида Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати маркази ташкил этилди.

    Андижон, Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида 28 та аския тўгараги фаолияти йўлга қўйилиб, ҳажвий асарларни саҳналаштириш учун 5 та асарга давлат буюртмаси эълон қилинди. Қолаверса, аския ва қизиқчилик санъати соҳасида таниқли 11 нафар ижодкорларнинг маҳорат мактаблари фаолияти йўлга қўйилди.

    Аския ва қизиқчилик санъатини ривожлантириш ҳамда истеъдодли сўз усталарининг ижод фондини ва махсус адабиётларни яратиш мақсадида 4 номдаги китоб яратилди, аския ва миллий қизиқчилик санъатимизни жаҳон миқёсида тарғиб қилиш мақсадида ҳар йили икки марта “Табассум” халқаро кулги фестивалини ўтказиш тизими йўлга қўйилди.

    Шунингдек, анжуманда вазирлик раҳбарияти томонидан 2024 йилдаги режалар очиқланди. Матбуот анжумани якунида мавзу юзасидан ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

    9 октябр 2024,

    Янги Ўзбекистоннинг маънавий қиёфаси ёхуд ёруғ келажак пойдевори қандай қўйилмоқда?

    Мамлакатлар тараққиётида маънавият, маданият бирламчи масалалардан бири ҳисобланади. Айниқса, ҳозиргидек глобал дунёда ўзликни сақлаб қолиш, ягона халқ бўлиб олға интилишда санъат ва маданиятнинг аҳамияти катта. Юртимизда эзгулик, инсонпарварлик тамойилига асосланган “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” ғояси кенг тарғиб этилмоқда. Бу жамиятимизда соғлом дунёқарашни ривожлантириб, бунёдкорлик ташаббусини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга хизмат қиляпти. Халқимиз қалбида бугунги ислоҳотларга ишонч, тинч ва осойишта кунларга шукроналик, эртанги ёруғ келажакка умидни тобора кучайтирмоқда. Мазкур ислоҳотлар жараёнида маданият ва санъатга, унинг тараққий топишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates