Омбудсманнинг 2021 йилги фаолияти таҳлил қилиниб, 2022 йилги режалар белгилаб олинди

    Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзоларининг онлайн шаклдаги навбатдаги йиғилиши бўлди.

    Омбудсман ҳузуридаги комиссиянинг навбатдаги йиғилиши кун тартибидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2021 йилдаги фаолияти натижалари, 2022 йилда Омбудсман жамоаси олдида турган вазифалар ва инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш ва шу каби бошқа масалалар ўрин олди.

    Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари буйича вакили ҳамда Омбудсман ҳузуридаги комиссия раиси Феруза Эшматованинг сўзларига кўра, 2021 йил Омбудсман институти фаолияти тарихида алоҳида ўринга эга бўлиб, бу йилда катта ўзгаришларни қарши олди. Мазкур ислоҳотлар нафақат Вакил балки инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминланишида муҳим аҳамият касб этади. Жумладан ўтган йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятига таалуқли 2 та Президент ҳужжатининг қабул қилиниши ҳам мамлакатимизда инсоннинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга устуворлик берилаётганидан далолатдир.

    Бунга жавобан Омбудсман жамоаси аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, қийноққа қарши курашиш, қонунчиликни такомиллаштириш, халқаро алоқаларни ривожлантириш, очиқликни таъминлаш каби қатор йўналишларда салмоқли ишларни амалга оширишга улгурди. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2021 йилги фаолияти таҳлил қилинганда, таъсир чораларини қўллаши ва уларнинг самарадорлиги 2020 йилга нисбатан 2,4 баробарга ошганини кўриш мумкин.

    Ўйлайманки, Янги Ўзбекистоннинг кейинги 5 йилга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси доирасида бу кўрсаткичларимиз йил сайин ошиб боришига интиламиз. Албатта бунинг учун фаолиятимизга ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг янги илғор усулларини ишлаб чиқиш, 2022 йилдан доимий асосда иш бошлаган минтақавий вакиллар мавқейини ошириш, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан самарали фойдаланиш борасидаги ишларимизни жадаллаштиришимиз талаб этилади.

    Йиғилишда қайд этилишича, 2021 йилда Омбудсман номига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан жами 18738 та мурожаат келиб тушган (2020 йилда 14975 та). Жумладан, фуқаролардан 16559 та, тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муасссасаларидан 2120 та, хорижий давлатлардан 59 та мурожаат келиб тушган.

    Келиб тушган мурожаатлар асосий қисми Тошкент шаҳри (2588 та), Қашқадарё (2530 та), Сурхондарё (2000 та), Тошкент (1658 та), Самарқанд вилоятларига (1302 та) тўғри келади.

    2021 йилда Омбудсман томонидан давлат органлари ва ташкилотларга фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан 36 та хулоса (2020 йил 16 та), 14 та тақдимнома (2020 йилда 13 та) ҳамда фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб судларга 44 та даъво аризалари (2020 йилда 11 та) киритилди.

    Шунингдек йиғилишда комиссия аъзоларига мурожаатларнинг назоратга олиниши натижасида инсон ҳуқуқларини таъминланиши борасида эришилган кўрсаткичларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Омбудсман ҳамда унинг ҳузуридаги Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга амалга оширилган мониторинг ташрифлари ҳақида ҳам маълумот берилди.

    Йиғилиш давомида комиссия аъзолари томонидан Омбудсман фаолиятидаги ўзгаришлар ва натижалар тўғрисида фикр билдирилди. Шунингдек, 2022 йилда Омбудсман олдида турган вазифалар, фаолиятидаги режаларга қаратилди ва аниқ таклифлар билдирилди. Тадбир якунида комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинди.

    Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари

    бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates