Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишга энг яхши хориж тажрибаси жалб этилади

    Саломатлик 9 феврал 2024 1060

    5 февралда ижтимоий соҳалардаги долзарб масалалар муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида бир қатор вазифалар белгиланди.

    Улардан бири билан халқаро экспертлар иштирокидаги ўқув семинарлари билан Ўзбекистон Республикасининг она ва бола ўлими кўрсаткичи юқори бўлган йигирмата шаҳар ва туманларидан мутахассисларини қамраб олиш белгиланган.

    Ушбу мақсадни амалга ошира туриб, 8-9 февралда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда акушерликнинг долзарб масалалари ва оналар ўлимини камайтириш, туғруққа ёрдам бериш тизими муассасаларида тиббий ёрдам сифатини яхшилаш бўйича халқаро ўқув семинар ташкил этилди.

    Семинар Қарши шаҳрида Она ва бола саломатлиги республика марказининг Хоразм филиали базасида бўлиб ўтяпти. Унда Қарши шаҳри ва Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидан 30 нафар мутахассисилар иштирок этяпти.

    Тренерлар сифатида Беларус республикасининг “Мат и дитя” (“Она ва бола”) республика илмий-амалий маркази мутахассислари иштирок этди. Улар орасида акушер-гинекологлар, анестезиологлар, реаниматологлар ҳам бор.

    Беларуслик мутахассислар Ўзбекистонда Миллий клиник протоколлар (МКП)ни ишлаб чиқариш жараёни яхши йўлга қўйилганлигини таъкидлаганди. Чунки халқаро мутахассислар томонидан олиб бориладиган ҳар қандай ўқитувчилик жараёни тақдим этилаётган материалларнинг МКП талабларига мослашуви билан кечади. Эксперт Ўзбекистонда Миллий протоколларнинг халқаро стандартлар ва мезонлар асосида тузилганлигини, уларнинг замонавий ва энг янги илмий исботларни ўз ичига олишини эътироф этди. Бундай протоколлар бўйича иш олиб бориш оналар ўлими кўрсаткичини пасайтиришга олиб боради. Муҳими, МКПлар ҳомиладорлик вақтида хавфли дори препаратларини қўлламасликка олиб келади.

    Беларус мутахассиси барча Протоколларнинг баҳоланиши ва ЖССТ мутахассислари томонидан халқаро экспертизадан ўтишини, бу бугун бутун дунёда Протоколлар тузишга қўйилган асосий талаблардан бири эканлигини алоҳида таъкидлади.

    Шунингдек, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси ва Беларус Республикаси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш доирасида 8 февралда Ўзбекистон Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ва Беларус Республикаси Гродный область ижроия қўмитаси соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ўртасида Ҳамкорлик ҳақида битим имзоланди.

    Битим икки мамлакатнинг даволаш муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни, даволаш-профилактика ташкилотлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтиришни, амалий тиббиёт соҳасида тажриба алмашишни назарда тутади.

    Шуни қўшимча қиламизки, бугун мамлакат соғлиқни сақлаш тизими олдида перинатал марказларни бошқаришга замонавий менежмент кўникмаларига эга хорижий мутахассисларни жалб этиш вазифаси турибди. Репродуктив саломатлик ва ҳомиладор аёлни даволаш бўйича технологияларни 8,5 минг акушер ўрганиб чиққан бўлиши керак.

    Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates