Опа-сингилларимизнинг асл фазилатлари сара беллашувларда намоён бўлди

    Ижтимоий ҳаёт 2 июн 2023 1970

    Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглиги ва оила масалалари бўйича Республика Комиссияси баённомасига мувофиқ жорий йил 2 июнда Ширин шаҳрида “Аёл — жамият кўзгуси” мавзусидаги тадбирлар бўлиб ўтди.

    Эрта тонгдан шаҳарнинг Мирзо Улуғбек маҳалласида фаол хотин-қизлар иштирокидаги “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида велоспорт мусобақалари бошланди.

    Шаҳар Ёшлар марказида ўтказилган “Миллий либослар – миллат кўзгуси” мавзусидаги анжуманда кийиниш одоби, маданияти, миллий либосларнинг тарихи ва бугунги кундаги уйғунлашуви, бу борадаги мавжуд муаммо ва камчиликлар бўйича маърузалар тингланди. Ушбу тадбир “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, либослар бўйича мутахассислар, лидер хотин-қизлар ташкилотчилиги ва фаол иштирокида ўтказилди.

    Конференцияда аёллар, айниқса, ёш қизлар ўртасида миллий руҳдаги, менталитетимизга хос кийимлар андозасини тарғиб қилиш давр талабига айланаётганига алоҳида урғу берилди.

    Тадбир вилоятнинг барча туман-шаҳарларида фаолият юритаётган тикувчи ва дизайнерларнинг миллийликни ўзида акс эттирган “Миллий либосларда замонавий ва анъанавий қадриятлар уйғунлиги” мавзусидаги либослар намойиши билан давом этди.

    Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш орқали хотин-қизлар учун янги иш ўринларини яратиш, муваффақиятли тадбиркор аёлларнинг тажрибасини оммалаштириш мақсадида ташкил этилган Маҳорат дарслари тадбир иштирокчилари учун жуда қизиқарли ўтди.

    Айниқса, “Юртимизнинг лидер тадбиркор аёллари” шиори остида “АслМед” хусусий тиббиёт клиникаси; “Дўстлик” МФЙ даги “Браво ширинликлари” қандолатчилик корхонасига уюштирилган бизнес саёҳатлар кўпчиликка манзур бўлди.

    Ширин шаҳар, А.Темур МФЙда жойлашган табиий фанларга ихтисослаштирилган мактабда “Сиз қонунни биласизми?» мавзусида 5 та жамоалар ўртасидаги викториналар қизиқарли саволларга бой бўлди.

    Кун давомидаги тадбирларда фаол иштирок этган хотин-қизлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

    Тадбирга Сирдарё вилоятининг барча туман-шаҳарларидан 300 нафар хотин-қизлар жалб этилди.

    Сирдарё вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates