Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган кафедра ўқитувчиси ушланди

    Бухорода ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган ўқитувчи ва Андижонда ўқишни Қирғизистондан Андижон давлат университетига кўчириб беришни ваъда қилган фирибгарлар тегишли тартибда қўлга олинди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро муҳандислик-технология институти кафедра ўқитувчиси А.А. фуқаро М.Т.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали ушбу институтнинг «Беларусь» техника университети ҳамкорлигидаги менежмент йўналиши бўйича ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шунингдек, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Т.К. (муқаддам судланган) ва А.Х. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, Қирғизистон Республикаси Ўш технология университетидан ўқишини Андижон давлат университетига кўчириб бериш эвазига 3 300 АҚШ доллари ва 9,4 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, Т.К. ва А.Х. томонидан ўз айбига иқрор бўлиб 900 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168 моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211 моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates