Ўқишни кўчириш учун ариза олиш бошланди

    Таълим 15 июл 2023 2811

    Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017 йилдаги 393-сон қарорига мувофиқ, бугун, 15 июлдан ОТМларда ўқишни кўчириш жараёнлари бошланди.

    Ўқишни кўчириш учун аризалар 5 августга қадар давом этади ва қуйидаги 2 та платформа орқали қабул қилинади:

    • transfer.edu.uz — давлат ОТМнинг биридан бошқасига;
    • my.uzbmb.uz — хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМларига.

    Ўзбекистондаги бир ОТМдан бошқасига кўчириш учун эса фақат 2 та тоифа талабаларга рухсат бор:

    • Талаба турмушга чиқса, турмуш ўртоғининг яшаш жойидаги ОТМга;
    • Давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда фарзанди ёки турмуш ўртоғи тегишли раҳбар тавсияномаси билан ўқишини кўчириши мумкин.

    Ўзбекистоннинг ўзидаги хорижий ва хусусий ОТМ талабалари ҳам давлат ОТМига ўтиш учун имтиҳон топширади.