Венгрия парламентининг баҳорги сессиясининг биринчи йиғилиши 26 февраль куни бўлиб ўтади, деб хабар беради ria.ru.
“Яхши хабар шуки, Швеция билан давом этаётган баҳсимиз ниҳоясига етмоқда. Швеция Бош вазири билан мен ишончни тиклаш учун муҳим қадамлар қўйдик. Парламентнинг баҳорги сессияси бошида Швециянинг НАТОга қўшилишини ратификация қилиш томон ҳаракат қилмоқдамиз”, деди Орбан М1 телеканали орқали узатилган 2024 йилга мўлжалланган режалар ҳақидаги нутқида.