Бугунги кунда Орол фожеаси бутун Марказий Осиё минтақасидаги энг кескин экологик муаммо бўлиб қоляпти. Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида жаҳон ҳамжамиятини ушбу табиий офатга эътибор қаратишга ва бу борада саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирган эди.
Бугунги кунда «Stixiya» бутун дунёдан мусиқачилар, «DJ»лар, продюсерлар, рассомлар ва олимлар иштирокидаги бир нечта лойиҳаларнинг аралашмасига айланди. Уларнинг барчасини ер юзидаги ўзига хос масканда диққатга сазовор жой яратиш мақсади бирлаштиради.
Бу йилги фестиваль учун учта алоҳида-алоҳида саҳна яратилади: электрон, прогрессив ва этник. Унда Ўзбекистон, Туркия, Россия, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Нидерландия, Украина, Франция, Швеция ва Япониядан 30 га яқин машҳур «DJ»лар иштирок этиши кутиляпти.
Фестиваль ўзида «Stixiya Gen loyihalari», «Forum Stixiya N+1», «6 milliard daraxt» ва турли ижтимоий ташаббусларни қамраб олади.
Лойиҳалар ва фестиваль дастури ҳақида батафсил маълумотлар тез кунларда маълум қилинади, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.
Шунингдек, хабар орқали фестивалга чиптани www.stihia.org сайтидан харид қилиш мумкинлиги эслатилади.