Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаси учун 15 миллион АҚШ доллари ажратди

    Шартнома битими Вазирлар Маҳкамасининг “Осиё тараққиёт банки иштирокида «Ўзбекистон республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлашни молиялаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (426-сон, 7.07.2020 й.) билан тасдиқланди.

    Қарорда сув таъминоти ва канализация соҳасидаги инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш, шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш кўзда тутилган. Шу мақсадда Осиё тараққиёт банки билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида 2019 йил 13 ноябрда «Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлашни молиялаштириш» лойиҳасини амалга ошириш учун 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йилда қайтариш шарти билан 15,0 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз бериш тўғрисида қарз битими имзоланди.

    Лойиҳани амалга ошириш даври 4 йил бўлиб, бу вақтда Тошкент вилояти шаҳар ва туманларининг ичимлик сув ва канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш лойиҳаси, ичимлик сув ва оқова сув таъминотини ривожлантириш дастури ҳамда шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури каби инвестиция лойиҳалари тайёрланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates