Остонада альпинистлар баландликдан йиқилиб тушди, бир киши ҳалок бўлди

    Остонадаги қурилиш майдончаларидан бирида тўрт нафар саноат альпинисти баландликдан йиқилиб тушди.

    Воқеа қурилаётган турар-жой мажмуасида ҳудудида – 12 октябрь куни тушдан кейин содир бўлган. Тақдим этилган маълумотларга кўра, альпинистлар бинонинг тўққизинчи қаватида ишлаётган чоғида альпинистлар ускунасининг узилиб кетиши оқибатида баландликдан йиқилиб тушган. Альпинистларнинг уч нафари 1999 йилда, бир нафари эса 2002 йилда туғилган. Қайд этилишича, 24 ёшли ишчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган, деб хабар беради tengrinews.kz.

    “Ишчиларнинг қурилиш обектида йиқилиб тушиши юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “Қурилиш ишларини бажаришда хавфсизлик қоидаларини бузиш” билан жиноят иши бўйича терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилди.

    Тез тиббий ёрдам бригадаси етиб келгунига қадар бир ишчи воқеа жойида ҳалок бўлган, қолган уч нафари касалхонага ётқизилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади Остона полиция бошқармаси хабарида.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates