баннер
25 мар 2025
00:28

    Қозоғистондаги конда юз берган ҳалокат оқибатида етти киши ҳаётдан кўз юмди

    Қутқарувчилар Қозоғистоннинг Улитов вилоятида кондаги ўпирилиш туфайли ҳалок бўлган еттинчи кончининг ҳам жасадини топишди.

    Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

    “Корпорация Казахмыс” МЧЖга қарашли конда қидирув-қутқарув ишлари давомида еттинчи ходимнинг ҳам жасади топилди. Унинг шахси аниқланмоқда. Барча етти нафар ишчининг жасади ер юзасига кўтарилиб, суд-тиббий экспертиза ўтказиш учун полиция ходимларига топширилди”, дейилади хабарда.

    17 февраль куни кечқурун “Казахмыс” компаниялар гуруҳи республиканинг Улитов вилоятидаги Жомарт конида тош массаси қулаши содир бўлгани, оқибатда 7 нафар ишчи вайроналар остида қолиб кетгани, улар билан алоқа узилиб қолгани ҳақида хабар берган эди. Кейинроқ қутқарувчилар вайроналар остидан олти кишининг жасадини топишди.

    Қозоғистон ҳукумати воқеа сабабларини ўрганиш учун Бош вазир ўринбосари Канат Бозумбаев бошчилигида махсус комиссия тузилганини маълум қилди, деб хабар беради news.rambler.ru.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech