Суҳбат чоғида мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш ва саноат кооперациясини ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳамкорликнинг асосий масалалари муҳокама этилди.
Томонлар конструктив фикр алмашиб, яқин истиқболдаги аниқ вазифаларни белгилаб олди. Хусусан, ўзаро савдода чекловларни бекор қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш учун квоталар ажратиш, товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашнинг электрон тизимларидан фойдаланиш, назорат-ўтказиш пунктларини модернизация қилиш борасида келишиб олинди.
«Марказий Осиё» саноат кооперацияси халқаро маркази» фаолиятини янада ривожлантириш имкониятлари ва товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш дастурини мувофиқлаштириш жараёни алоҳида кўриб чиқилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар муҳокама этилган масалаларни қисқа муддатларда амалиётга татбиқ этишга тайёрлигини билдирдилар ҳамда аниқ муддатлар ва масъул шахсларни белгилаб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.