"Оёғимни уқала". Сирдарёда тарбиячи болага оёғини массаж қилдирди

    Ижтимоий тармоқларда "Боғча опага мазами… уйқусиз болажон унинг оёқларини уқалаб қўймоқда" номи остида видео хабарлар тарқалиб жамоатчиликнинг кескин эътирозларига сабаб бўлди.

    Бу ҳақда Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

    Маълумотларга қараганда, ушбу ҳолат Сирдарё вилояти Оқолтин тумани 2 сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида тасвирга олинган.

    Мазкур ҳолат Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ва Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан назоратга олинди.

    Ҳолат юзасидан тумандаги барча Давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари ва бўлим ходимлари иштирокида йиғилиш чақирилиб, 2 сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Н.Х билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates