Озарбайжон Мудофаа вазирлиги республика кучларининг Келбажар туманидаги позициялари ўққа тутилгани ҳақида хабар берди

    Озарбайжон Мудофаа вазирлиги республика армиясининг Келбажар туманидаги позициялари Арманистонга туташ ҳудуддан ўққа тутилгани ҳақида хабар берди.

    “9 апрель куни тахминан соат 10:40 да Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари Келбажар туманининг Истису аҳоли пункти йўналишида Озарбайжон армиясининг позицияларини ўқотар қуроллардан ўққа тутди”, дейилади хабарда.

    Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Озарбайжон қуролли кучларининг ушбу йўналишдаги бўлинмалари “тегишли жавоб чораларини кўрган”, деб хабар беради tass.ru.

    Аввалроқ Озарбайжон Мудофаа вазирлиги 8 апрель оқшомида республика кучларининг Лочин туманидаги позициялари ўққа тутилгани ҳақида хабар берган эди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates