Озарбайжонда Ўзбекистон туризм салоҳияти тарғиб этилди

    Туризм 15 ноябр 2022 2742

    Айни дамда Ўзбекистон делегацияси 20 ноябрда бошланадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида миллионлаб мухлислар орасида Ўзбекистон туризмини тарғиб қилиш мақсадида Қатарга йўл олган.

    Делегация Озарбайжонда мамлакатимиз туризмини янада танитишга қаратилган бир қатор тадбирларни амалга оширди. Хусусан, озарбайжонликларга ва бу ердаги хорижий туристларга Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, мамлакатимиздаги кўзга кўринган туристик объектлар, Ўзбекистонга саёҳат қилишнинг афзалликлари, халқимизнинг меҳмондўстлиги ва бошқа жиҳатлар ҳақида маълумотлар берилди.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон номидан Озарбайжон аҳолиси ва хорижлик туристларга юртимиз туризм бренди акс этган кийимлар ва бошқа совғалар берилди.

    Ҳозирда делегация Эронда бўлиб турибди. Ушбу давлатда ҳам Ўзбекистоннинг туризм борасидаги имкониятлари, афзалликлари, қулайликлари тарғиб этилгач, делегация навбатдаги манзил сари йўлга чиқади, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун, сафар 30 декабргача давом этади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates