Ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги фестивали якунланди

    Ўзаро тарихий-маданий алоқалар ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги кўп асрлик биродарликнинг мустаҳкам тамал тоши бўлиб келмоқда.

    Президентимизнинг Ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги фестивали иштирокчиларига йўллаган табригида таъкидланганидек, чин қардошлик ва яхши қўшничилик ришталарини янада кучайтиришга қаратилган ушбу муҳим тадбир элу юртларимизнинг умумий эзгу мақсадлари ва орзу-интилишлари муштарак эканини яна бир бор яққол тасдиқлайди.

    Фестивал доирасида 17 ноябр куни Дашогуз шаҳридаги Дашогуз вилояти кутубхонасида Ўзбекистон ва Туркманистон ёзувчи ҳамда шоирларининг ижодий учрашуви бўлиб ўтди. Унда икки давлат раҳбарларининг юксак эътибори, қўллаб-қувватлаши ва кўмаги билан ташкил этилган ушбу ўзига хос дўстлик байрами халқларимиз маданияти, санъати ва адабиёти ривожи учун кенг уфқлар очган, ўзаро ҳамкорликка янги суръат бағишлаган тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида катта аҳамиятга эга экани алоҳида қайд этилди.

    Шу куни Дашогуз вилояти Дилевар қишлоғи маданият уйида икки мамлакат кино ижодкорларининг ижодий учрашуви ва ўзбек-туркман филмлари намойиши ҳам бўлиб ўтди. Хусусан, Ўзбекистон томонидан томошабинлар эътиборига “Аёл қисмати” филми ҳавола қилинди.

    Фестивалнинг тантанали ёпилиш маросими эса Дашогуз шаҳридаги Нурмуҳаммад Андалиб номидаги мусиқали театрда бўлиб ўтди.

    Унда ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги фестивали иштирокчиларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга мурожаати ўқиб эшиттирилди.

    Мурожаатда фестивал иштирокчилари ўзбек ва туркман халқларининг дўстлик ва қардошлик алоқаларини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратаётган Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларига самимий миннатдорлик изҳор этиб, икки давлат раҳбарларига сиҳат-саломатлик, узоқ умр, эзгу мақсадлар йўлидаги фаолиятларида улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тиладилар.

    Мурожаатдан сўнг туркман ижодкорлари томонидан “Иқрор Оташи” спектакли намойиш этилди.

    Шунинг билан ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги фестивали якунланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates