Ўзбек хонандалари халқаро фестивалда Анна Германнинг қўшиқларини ижро этдилар

    Польшанинг Белосток шаҳрида бўлиб ўтган ўнинчи Анна Герман қўшиқлари халқаро фестивалида ўзбекистонлик санъаткорлар Денис Сотников ва Ферид Гиргин иштирок этди.

    Фестиваль "Польша Аёллар лигаси" уюшмаси томонидан ташкил этилди. Уюшма раиси Альдона Михаляк ўз нутқида хонанданинг Урганч шаҳридаги ҳаёти, шунингдек, унинг она юрти бўлган Ўзбекистон ҳақида сўзлади.

    Ўзбекистонлик хонандалар Анна Герман репертуаридан қўшиқлар ижро этишди. Томошабинлар ўзбекистонлик ижрочиларнинг чиқишларини, шунингдек, Ўзбекистон ҳақидаги, унинг бой тарихи ва маданий мероси ҳақидаги маълумотларни, ўзбек халқи қалбида сақланган Анна Герман хотирасини самимият билан қаршилашди.

    Тадбир Польшанинг «Polsatnews» ва «TVP» янгиликлар каналлари орқали кенг ёритилди.

    Хонанда Денис Сотников Польшанинг «Radio dla Ciebie» давлат радиоси мухбири саволларига атрофлича жавоб берди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates