Мулоқотда сўнгги йилларда икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик суръати янада жадаллашгани қайд этилиб, шу билан бирга мавжуд имкониятлардан янада фаолроқ фойдаланиш, хусусан, қонун ижодкорлиги йўналишидаги ҳамда қўмиталар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш юзасидан фикр алмашилди. Учрашувда гендер тенглик ва оила масалалари, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида амалий мулоқотни йўлга қўйиш каби масалалар эътибор марказида бўлди.
Шунингдек, 2022 йилнинг 29 июнь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Нарбаеванинг Озарбайжон Республикасига расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон тадбиркор аёлларининг биринчи бизнес-форуми ўтказилганлиги ҳамда мазкур форумда саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик каби соҳаларда самарали фаолият юритаётган Ўзбекистон тадбиркор аёллари иштирок этиб, қатор келишувларга эришилганлиги алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунида парламентларнинг савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш бўйича ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда Ўзбекистон ва Озарбайжон тадбиркор аёлларининг навбатдаги бизнес-форумини Ўзбекистонда ўтказиш борасида келишиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати