Учрашувда Ўзбекистон -Туркманистон Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ишлар давом эттирилди, жумладан, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма мажлисига тайёргарлик кўриш масаласи кўриб чиқилди.
Учрашув анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди.
Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди.
Навбатдаги учрашув Туркманистон ҳудудида бўлиб ўтади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.