Қозоғистон йўлида бузилиб қолган автобусдаги ватандошларимизга ёрдам кўрсатилди

    Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги Россиянинг Краснодар шаҳридан Қозоғистоннинг Сариағоч шаҳрига йўл олган ватандошларимиз билан боғлиқ вазиятни назоратга олди.

    Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

    Бош консуллик маълумотларига кўра, 12 январь куни Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 819-километрида Краснодар-Сариағоч йўналишида 31 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус бузилиб қолган.

    Тўхташ сабаби – қаттиқ совуқ туфайли дизель ёқилғиси музлаб қолган. Актўбе вилояти Хромтау тумани қутқарувчилари томонидан йўловчилар Хромтау шаҳридаги Шерхан кемпингига олиб кетилган. Қурбонлар йўқ, фуқаролар иссиқлик билан таъминланган.

    Ҳозирда автобусдаги носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон ҳудудида ушбу ноқулай об-ҳаво кунларида қийин аҳволга тушиб қолган ватандошларимиз мамлакатимизнинг Остонадаги элчихонаси (+717 2954252), Олмаота (+7273902616) ва Актау (+77292777117) шаҳарларидаги бош консулликларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates