Ўзбекистон-Франция ҳамкорлиги хориж оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи арафасида Қозоғистоннинг «Инфозакон» онлайн нашри ўз саҳифасида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги кки томонлама муносабатларининг ривожланиши ва истиқболларига бағишланган мақолани чоп этди.

    Унда қайд этилганидек, бугунги кунда Франция Ўзбекистоннинг иқтисодий, инвестициявий, молиявий ва техник соҳалардаги муҳим ҳамкори бўлиб, энергетика, автомобилсозлик, геология-қидирув, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, туризм ва бошқа соҳалардаги муваффақиятли ҳамкорлик мисолида буни яққол кўриш мумкин.

    Ўзаро савдо жадал ривожланмоқда. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида бу борадаги кўрсаткич 230 миллион доллардан ошди, жумладан, Ўзбекистон маҳсулотлари экспорти тўққиз баробар ошиб, қарийб 70 миллион долларга етди. Бу ўсувчанлик сиёсий ва дипломатия, савдо-иқтисодий, транспорт, маданий-гуманитар алоқаларни чуқурлаштиришга ижобий таъсир кўрсатмоқда.

    Нашрнинг таъкидлашича, яқинда Ўзбекистон таҳлил марказлари делегациясининг Франция пойтахтига сафари давомида Франция халқаро алоқалар институти директори Том Гомар, Евроосиё мувофиқлаштириш гуруҳи раҳбари Уилям Томпсон, Европа ташқи алоқалар Кенгаши халқаро таҳлил марказининг директори Тара Варма ва Франция Бош вазири ҳузуридаги Истиқболли тадқиқотлар ва халқаро ахборот маркази директори Антуан Буэ билан учрашди.

    Учрашув чоғида Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигининг долзарб масалалари, Марказий Осиёдаги мавжуд вазият ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли сўнгги беш йил ичида мамлакатлар ҳамкорлиги деярли барча йўналишларда изчил кенгайиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates