Ўзбекистон-Ҳиндистон ТИВлараро сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 8 август 2023 1305

    2023 йил 7 августда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

    Томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Алоев ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Санжай Верма раҳбарлик қилди.

    Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон кун тартибидаги кенг кўламли масалалар, олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш истиқболлари юзасидан конструктив фикр алмашилди.

    Иқтисодий дипломатияни ривожлантириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, қўшма инвестициявий лойиҳаларни, жумладан, саноат кооперациясини амалга ошириш бўйича таклифларга алоҳида эътибор қаратилди.

    Икки мамлакат парламентлари, ҳукуматлари ва минтақалари ўртасидаги бўлажак мулоқотлар жадвали кўриб чиқилди.

    Делегациялар халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалаларини, шунингдек, кўп томонлама тузилмалар доирасидаги Ўзбекистон-Ҳиндистон алоқаларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates