Ўзбекистон ойига 1 миллиондан ортиқ сайёҳни қабул қилмоқда

    2025 йил апрель ойидан бошлаб Ўзбекистон ҳар ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий туристларни қабул қилмоқда.

    Мамлакат тарихида биринчи марта хорижий сайёҳлар сони рекорд кўрсаткичларни намойиш этмоқда, деб ёзилади Туризм қўмитаси хабарида.

    Қайд этилишича, шу йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонга 8,6 миллиондан ортиқ хорижий турист ташриф буюрди. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,5 фоизга кўпдир.

    Ушбу кўрсаткич давлатлар кесимида – 2025 йилда пост-пандемик 2022 йилга нисбатан туристлар оқимининг ўсиши:

    • Британиядан 2,6 баравар,
    • Қатардан 6,2 баравар,
    • АҚШдан 3 баравар,
    • Франциядан 2,9 баравар,
    • Россиядан 2,1 баравар,
    • Венгриядан 3,3 баравар,
    • Германиядан 2,5 баравар,
    • Полшадан 6,2 бараварга етди.

    Шунингдек, 2025 йилда туристик хизматлар экспорти ҳам рекорд даражага — 3,6 миллиард АҚШ долларидан ошди.

    Маҳаллий туризм соҳасидаги мислсиз ютуқлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида чуқур ислоҳотлар ва мамлакатнинг туристик салоҳиятини юзага чиқаришга қаратилган мақсадли саъй-ҳаракатлар натижасидир.

    Етакчи жаҳон медиа платформалари билан фаол ҳамкорлик, хорижда кенг кўламли road-showлар, халқаро кўргазмаларда иштирок этиш ва чет эл оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалар Ўзбекистон брендини глобал миқёсда сезиларли даражада мустаҳкамлади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates