Ўзбекистон қайси қурилиш материалларини экспорт қилмоқда?

    “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, айни пайтда республикамизда 9 мингдан ортиқ қурилиш материаллари корхоналари мавжуд бўлиб, улар томонидан 180 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

    Жорий йилнинг биринчи ярмида қурилиш материаллари саноатида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 15 трлн. сўмни ташкил этган. Йил якунигача 27,6 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши, 1,8 млрд. долларлик инвестициялар ўзлаштирилиши, 690 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниши, маҳаллийлаштириш дастури доирасида 981 млрд. сўмлик махсулотлар ишлаб чиқарилиши ҳамда 20 908 нафар янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

    Соҳа корхоналари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида жами 287 млн. долларлик қурилиш материаллари экспорт қилинди. Яъни ҳозирги кунда хориж бозорлари бизнинг керамика, труба ва пластмасса маҳсулотларимизга, металл буюмлар ҳамда алюмин профилларимизга кўпроқ буюртма бермоқда.

    2022 йил якуни билан қиймати 1 802 млн. долларлик инвестициялар ўзлаштирилади. Ушбу лойиҳаларнинг 35 таси йирик лойиҳалар, 132 таси ўрта лойиҳалар ҳамда 652 таси кичик лойиҳалардир. Шунингдек, жорий йилда қиймати 1,8 млрд долларлик 819 та лойиҳалар ишга туширилиб, 20,9 мингта янги иш ўринлари ташкил этилади.

    Президентимизнинг 2022 йил 21 февралдаги “Уй-жойлар қурилишини ва қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига асосан 8 та — Булоқбоши, Қоровулбозор, Фориш, Чуст, Пахтачи, Сариосиё, Оҳангарон ва Ўзбекистон туманларида қўшилган қиймат занжирини яратувчи қурилиш материаллари кластерларини ташкил этиш ҳамда 16 та туман ва шаҳарларда бошқа ҳудудлар билан саноат кооперацияси ташкил этилиб, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш белгиланган. Бугунги кунда мазкур ихтисослашган туманларда қиймати 1,6 млрд долларлик 150 та лойиҳа шакллантирилган ва 7,8 мингта янги иш ўринлари ташкил этилади.

    Кластерларни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун 2022-2023 йилларда давлат бюджетидан 200 млрд сўм, шундан жорий йилда 101 млрд сўм ҳамда геология-қидирув ишлари учун 100 млрд сўм маблағ ажратилади. Натижада Янги Ўзбекистон массивларини барпо этишда объектларнинг қурилиш муддати ва таннархини камайтириш имкони яратилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates