Ўзбекистон қайта тикланувчи энергия манбаларига сармоя киритишни кенгайтиради

    Энергетика 4 декабр 2023 853

    Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Бирлашган Араб Амирликлари Инвестициялар вазирлиги ўртасида иқтисодиётнинг устувор тармоқларида, жумладан, қайта тикланадиган энергияни ишлаб чиқариш, узатиш ва тарқатиш ҳамда бошқа соҳаларда инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

    Маросимда Ўзбекистон томонидан инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов, БАА томонидан эса ушбу мамлакат инвестиция вазири Муҳаммад ал-Сувайдий иштирок этди.

    Имзоланган ҳужжат икки мамлакатнинг давлат органлари ва хусусий сектор корхоналари ўртасида инвестициялар жалб этиш, қўшма тадқиқот дастурларни амалга ошириш, техник билим, кўникма ва тажриба алмашиш учун мустаҳкам замин яратиб беради. Битимда назарда тутилган ҳамкорлик шакллари шамол, қуёш, гидроэлектр станцияларини ишлаб чиқариш, энергия сақлаш иншоотларини қуриш бўйича лойиҳалар ва инвестиция имкониятларини аниқлаш, баҳолашни ва натижалар билан алмашишни ўз ичига олади.

    Ҳужжатнинг самарали ижросини таъминлашга қаратилган келгусидаги тадбирларнинг қўшма режаси ишлаб чиқилади. Унда ижро механизмлари ва масъул тузилмалар акс эттирилади, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates