БААда Туам шаҳри харобалари топилди

    Бирлашган Араб Амирликларидаги (БАА) Ал-Синния оролида олиб борилган қазишмалар пайтида милодий VI асрга оид харобалар топилди.

    Олимларнинг фикрича, бу вабо эпидемияси туфайли ташлаб кетилган Туам шаҳри харобалари бўлиши мумкин. Бу ҳақда Arkeonews хабар берди.

    Туам араб қўлёзмаларида балиқ ва марварид ишлаб чиқаришнинг муҳим маркази сифатида қайд этилган. VI асрда бу шаҳар гуллаб-яшнаган. Вабо ва минтақавий можародан кейин аҳоли шаҳарни тарк этган.

    Қазишмаларнинг янги босқичида олимлар турар-жойларни топишди. Улар кичик ҳудудда жойлашган ва тор хиёбонлар билан боғланган. Бу ерда вино идишлари ҳам топилди.

    Бундан олдин олимлар монастир яқинида оддий турар-жой топилган деб ҳисоблашган. Бироқ, аҳоли пунктининг катталиги ва минтақада бошқа йирик шаҳарларнинг йўқлиги археологлар томонидан Туам шаҳри топганидан далолат беради. Бу топилма ҳудуднинг исломгача бўлган тарихига ойдинлик киритади, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates