Хизмат сафари давомида Делегация аъзолари Корея полиция тергов академиясига ташриф буюрди.
Корея полиция тергов академияси директори Ли Хён Се билан учрашув ва музокаралар ўтказилди. Таълим ва илмий фаолият соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Корея полиция тергов академиясининг фаолияти, хусусан полиция ходимларининг малакасини ошириш, илмий-тадқиқотлар натижаларини таълим жараёнига жорий этиш механизмлари билан яқиндан танишилди, деб хабар беради Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.