Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қирғизистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

    2024 йил 14 апрелда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келган Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев билан учрашув ўтказди.

    ТИВ раҳбарлари икки томонлама алоқалар барча йўналишларда мисли кўрилмаган даражада ривожланаётганини таъкидладилар. Суҳбат чоғида бугунги кунда минтақавий яхши қўшничилик муносабатларини намоён этаётган Марказий Осиёнинг ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ намуна бўлаётгани қайд этилди. Музокаралар якунида бўлажак олий даражадаги мулоқотларга тайёргарлик кўриш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates